САЙЁР ҚАБУЛ - МУАММОЛАР ЕЧИМИ
Аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида бугун Нурота туманида Янгиобод МФЙда вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Насимов Равшан Азимович иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Ушбу сайёр қабулда туман ҳокими У.Халилов, 4-сектор раҳбари С.Қулмонов, тумандаги корхона ва ташкилот мутасадди раҳбарлари иштирок этишди.
Тумандаги 33- умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирда фуқаролар банк кредити, уй-жой таъмирлаш, газ таъминоти, ҳамда ушбу қишлоқда кутубхона ташкил этиш юзасидан амалий ёрдам сўраб мурожаат этишди.
Самимий тарзда ўтган сайёр қабулда фуқаро Ачилова Фотиманинг мурожаати бўйича жорий йилнинг 8 - декабр кунига ёшларни янада чуқур билим олишлари уларнинг ҳозирги кунда замонавий интеллектуал билимларини ошириш мақсадида Янгиобод МФЙ биносида кутубхона ташкил қилиниши белгилаб олинди.
Учрашув сўнгида ушбу мактаб ўқувчиларига спорт анжомлари ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Сайёр қабулда билдирилган аксарият мурожаатлар бўйича ҳуқуқий тушунчалар берилиб, қолган масалалар тегишлилиги бўйича мутасадди идора ва ташкилотларга йўналтирилди.