Янги Ўзбекистон! Бир қарашда жарангдор эшитилаётган бу жумла моҳиятида мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудини — чекка ва олис қишлоқларини ҳам қамраб олган ислоҳотлар жараёни, кенг бунёдкорлик ишлари, одамлар турмуш тарзининг ижобий томонга ўзгариб бораётгани мужассам.
Вилоят ҳокими, сенатор Кобулжон Турсунов томонидан Нурота туманида "Ёшлар" дафтарини шакллантириш бўйича ўтказилган хатлов натижасига кўра аниқланган ишсиз ва муаммоли ёшлар билан учрашув ўтказилди.
Вилоят ҳокими, сенатор Кобулжон Турсунов томонидан Нурота туманида "Ёшлар" дафтарини шакллантириш бўйича ўтказилган хатлов натижасига кўра аниқланган ишсиз ва муаммоли ёшлар билан учрашув ўтказилди.
Нурота туманида маҳкумлар муддатидан илгари шартли озод этилди. Инсонпарварлик - инсоннинг қадри, эркинлиги, бахт саодати, тенг ҳуқуқлари тўғрисида, инсонийликнинг барча тамойилларини юзага чиқариш учун шарт шароитлар яратиб бериш ҳақида ғамхўрлик қилишни ифодаловчи тушунча. Инсон тақдири, халқ манфаатлари, мамлакат кишилари, ҳақида ғамхўрлик инсонпарварликнинг асосий масаласидир. Ана шу мақсадда жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди раиси З.С.Ибрагимов томонидан туман ички ишлар органлари пробация гуруҳи ҳисобида турувчи ахлок тузатиш ишлари, озодликни чеклаш жазолари билан судланган 7 нафар маҳкумлар ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарганлиги, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, тузалиш йўлига кирганлиги, жазонинг белгиланган...
Бугунги кунга келиб халқаро терраризм, наркотраффик ва одам савдоси сингари трансмиллий жиноятларнинг инсон хавфсизлигига ҳуруж қилиётгани боис, улардан жабр чекаётганлар, афсуски, кўпчиликни ташкил этмоқда. Ҳудуд ва чегара билмайдиган бу жиноятларнинг ҳар бири жамият тараққиёти ва давлат ривожига жидди хавф туғдирмоқда. Улар орасида, одам савдосидек оғир жиноят инсон ҳаёти, эркинлиги ва ҳуқуқларини поймол, унинг эрки, тақдири ва келажагини оёқ ости қилиши билан нақадар жирканч кўринишга эга эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Хусусан, жиноятчиликнинг ушбу турига қарши курашиш ва унинг олдини олиш мақсадида БМТнинг бир қатор ҳалқаро тавсиявий ва мажбурий характерга эга ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб, улар доирасида ушбу ҳавфга қарши...
Халқимизда "Кўза кунда эмас - кунида синади” - деган гап бор. Бу гап бежизга айтилмаган. Нурота туманида яшовчи "Жалол” ҳам жуда уддабурон, чаққон бола чиқди. Икки уч йилдан бери уни "Кетмони чопган”. У бир неча йиллардан бери нуроталик абитуриентларни Қозоғистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга киритиш эвазига "мўмайгина” пул ишлаб топаётганди.Жумладан, Ж.Сандибоев фуқароларга ўзини гўёки ўқувчиларни олийгоҳга киритиш имкониятига эга шахс сифатида кўрсатиб, ўзига нисбатан сохта тасаввур уйғотиб, уларнинг ишончига кириб, фуқароларга тегишли бўлган пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритишни режалаштириб, Нурота тумани "А.Темур” маҳалласида яшаб, жиноий йўллар билан осон пул топиб, моддий наф кўришни мақсад қилиб...
Ўзбекистон Республикасининг “Жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қонун ҳужжатлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-645-сонли қонуни, 2020 йил 5 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзёев томонидан имзоланди, қонун 2020 йил 6 ноябрдан қонуний кучга кирди.
Бугун Нурота туманидаги Оқмачит МФЙдаги 3-умумтаълим мактаби фаоллар залида маҳалла аҳолиси хамда ҳудуд ёшлари иштирокида маънавий-маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.