October 13, 2020

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда «Темирқовуқ» қишлоғида интернет тезлиги жудаям пастлиги, 3-4 Mb ҳажмлик файлни юклаб олишга соатлаб вақт кетиши, онлайн дарсларни юклаб олишнинг имкони йўқлиги ҳамда қишлоқда яшовчи аҳолининг деярли ҳаммаси «Ucell» алоқа компаниясидан фойдаланиши ҳақида эълон қилинган ушбу мақола бўйича туман ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Нурота туман ҳокимлиги худди шу мазмундаги мурожаат юзасидан “Coscom” МЧЖ бош директори номига хат йўлланганлиги ва бу хатга жавобан Навоий вилояти Нурота туманида тармоқда кенгайтириш ишлари олиб борилиши бўйича дастлабки модернизация ишлари режада борлиги, унга кўра Темирқовуқ қишлоғида аҳолига хизмат кўрсатувчи NV1068 таянч станциясида 3G ва 4G антенна ўрнатилишини яъни реконструкция қилинишини маълум қилган.

Компаниянинг тармоқни кенгайтириш бўйича барча ишлар режалашиилган характерга эгалиги ва бу ўз навбатида ускуналарни тендер орқали сотиб олиниши ҳамда пудратчилар билан шартнома тузилгандан кейингина амалга оширилишини таъкидлаб ўтган.

НУРОТА ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ