November 25, 2020

Нурота туманида маҳкумлар муддатидан илгари шартли озод этилди.

Нурота туманида маҳкумлар муддатидан илгари шартли озод этилди.
Инсонпарварлик - инсоннинг қадри, эркинлиги, бахт саодати, тенг ҳуқуқлари тўғрисида, инсонийликнинг барча тамойилларини юзага чиқариш учун шарт шароитлар яратиб бериш ҳақида ғамхўрлик қилишни ифодаловчи тушунча. Инсон тақдири, халқ манфаатлари, мамлакат кишилари, ҳақида ғамхўрлик инсонпарварликнинг асосий масаласидир.
Ана шу мақсадда жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди раиси З.С.Ибрагимов томонидан туман ички ишлар органлари пробация гуруҳи ҳисобида турувчи ахлок тузатиш ишлари, озодликни чеклаш жазолари билан судланган 7 нафар маҳкумлар ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарганлиги, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, тузалиш йўлига кирганлиги, жазонинг белгиланган қисмини ўтаганликлари сабабли ушбу фуқароларга инсонпарварлик принципи қўлланилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан ўтолмай қолган жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.


Мухсин Эгамов, Жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди девонхона мудири