“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Бугун Нурота туманидаги Оқмачит МФЙдаги 3-умумтаълим мактаби фаоллар залида маҳалла аҳолиси хамда ҳудуд ёшлари иштирокида маънавий-маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Таълим даргоҳига ташриф буюрган тарғибот гуруҳи аъзолари дастлаб маҳалла фуқаролари томонидан қўл меҳнати ёрдамида тайёрланган ҳунармандчилик буюмлари, хусусан, зардўзлик, сўзана ва каштачилик маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди.
Ушбу тадбирида Ўзбек драма театри актёри Меҳриддин Рахматов иштирок этди.
Тадбирни Нурота туман ҳокими ўринбосари Ш.Вафоев очиб бергандан сўнг, Бобомурод Холовнинг "Юрт отаси” видеоролиги намойиш этилди.
"Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида ўтказилган тадбирлар давомида юртимизда ва дунёда бўлаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий вазият, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида тадбир иштирокчиларига Навоий давлат педагогика институти умумий педагогика психология кафедраси мудири Педегогика фанлари номзоди Муродова Дилфуза ўз маърузасида тушунтириб ўтди.
Аҳолининг кайфиятини кўтариш мақсадида концерт дастурлари, спорт мусобақалари, танловлар ташкил қилинди.
Тадбир якунида аҳоли айниқса ёшлар ўртасида ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлаш, меҳр-оқибат, шукроналик, ўзаро ёрдам каби миллий ва умуминсоний қадриятларни янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди.
Тадбирларда фаол иштирок этган ёшлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.