Вилоят ҳокими нуроталик ёшларни қўллаб-қувватлади
December 03, 2020
Вилоят ҳокими, сенатор Кобулжон Турсунов томонидан Нурота туманида "Ёшлар" дафтарини шакллантириш бўйича ўтказилган хатлов натижасига кўра аниқланган ишсиз ва муаммоли ёшлар билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда вилоят ва туман секторлари раҳбарлари ҳамда масалага алоқадор корхона ва ташкилот вакиллари иштирок этишди.
Учрашувда юздан ортиқ ёшлар иштирок этиб, ўз муаммо ва таклифларини билдиришди.
Учрашувда аксарият, муаммолар, ёшларни қийнаб келаётган бандлик, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, касб-ҳунарга ўқитиш масалалари бўйича мурожаатлар бўлди.
Жумладан, бандлик, имтиёзли кредитлар, ҳар бир фуқаро билан юзма-юз муҳокама қилиниб, учрашув давомида ҳал этиш чоралари кўрилди.
Хусусан, ёшларни бандлигини таъминлаш борасида 4 нафар доимий иш ўрни, 13 нафар ёшлар янги касб-ҳунарга, 4 нафар жамоат ишларига ҳамда 5 нафар ёшлар ҳунармандчилик йўналишида ишлаб чиқариш кооперативларига жалб этилди.
Бундан ташқари жами 21 нафар ёшларга жумладан, 16 нафарига тикув машинкаси ва 5 нафар фуқароларга миллий ширинликлар тайёрлаш жиҳозлари сотиб олиш учун кредит маблағлари ажратилиши юзасидан тегишли тижорат банкларига топшириқлар берилди.
Ёшлар учрашувида вилоят ҳокими ташаббус кўрсатиб 2 нафар чин етимлик тоифасига кирувчи ёшларни тумандаги саховатпеша тадбиркорларга ҳомийлик қилиш мақсадида бириктирилди.