November 18, 2019

Шу байроқ бирлаштирар қайда бўлсакда бизни...

Юртимизнинг барча жойларида бўлаётганлиги каби Навоий вилоятида ҳам миллий давлат рамзларимиздан бири ҳисобланган давлт байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллигига бағишланган вилоят байрам тадбири Навоий шаҳридаги Алишер Навоий номидаги истироҳат боғи майдонида жойлашган 62,5 метрлик улкан давлат байроғи остида вилоятдаги барча ташкилот ва корхоналар, таълим муассасалари, нуронийлар ва фахрийлар, шаҳримиз меҳмонлари ва ёшлар қанотида оммавий руҳда бўлиб ўтди. Мусаффо осмон узра ҳилпираётган давлат байроғи мана шундай тинч ва осойишта, халқи самимий ,тобора ривожланиб бораётган жонажон Ўзбекистонимизга ўзгача ярашиб турибди. Ватан равнақи ила жўшиб, шижоат билан қадам ташлаётган ёшларимиздан, спортчиларимиздан саҳна чиқишлари, санъаткорларимиздан ватанни улуғловчи мадҳ этгувчи оҳанглар тадбирга ўзгача файз олиб кирди.

Навоий вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси матбуот хизмати