December 30, 2019

КУЧЛИ ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ – ДЕМОКРАТИК РИВОЖЛАНИШ АСОСИ

Ички ишлар вазирлиги Академиясида “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексини такомиллаштириш истиқболлари” мавзусида республика илмий-амалий конфренцияси ўтказилди.

Мазкур илмий-амалий конфренцияда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази, Тошкент давлат юридик университети, Миллий гвардия Ҳарбий-техника институти, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети ҳуқуқшунос олимлари иштирок этишди.

Анжуманда фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди раиси Шерзод Ражабов “Ворислик ҳуқуқи: амалиёт ва муаммолар” мавзусида маъруза билан иштирок этиб, ворислик ҳуқуқининг тушунчаси, унинг аҳамиятли томони, мерос қолдирувчи ҳамда меросхўрларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича йиғилиш қатнашчиларига атрофлича маълумот берди.

Ворислик – бу ижтимоий муносабатларнинг алоҳида бир тури ҳисобланишини, мол-мулкни ёки мулкка бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларни бир шахсдан (мерос қолдирувчидан) иккинчи шахсга (меросхўрларга) ўтиши билан боғлиқдир.

Суд раиси ўз маърузасида амалий тажрибадан келиб чиққан ҳолда фуқаролик қонунчилигида ворислик масаласида юазага келган муаммоларни бартараф этиш мақсадида йиғилиш қатнашчиларига ўз таклифларини билдирди.

Депутатлар маърузачи томонидан келтирилган таклифларни янада такомиллаштириб, қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш хусусида қонун лойиҳасини тайёрлашга келишиб олишди.

 

Хуршида Юсупова, Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди девонхона мудири