Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судида 2-сонли умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчилари билан учрашув ташкил этилди.
Тан олиш керак, сўнгги йилларда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бунда суд мажлисларининг сайёр суд тартибида ўтказилишига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлашни истардим.
Навоий вилояти Зарафшон иқтисодий суди томонидан маҳаллаларда ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб бориш яхши йўлга қўйилган.
Жиззах вилоят телерадиокомпаниясида вилоят судлари раислари томонидан 2019 йилда одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти якунлари ва соҳа фаолияти бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари учун брифинг ташкил этилди.
Хоразм вилояти юридик коллежида ҳуқуқий тадбир бўлиб ўтди.
Мамлакатимизда жиноятчилик ва уни келтириб чиқарувчи шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Бу йўналишда судлар томонидан ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва ва жиноятчиликка қарши курашга катта эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари ва Олий суд судьялари томонидан 2020 йил 16 январь куни Андижон шаҳрида ўтказилган сайёр қабулда жами бўлиб 100 нафар фуқаро қабул қилинди.
Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Ҳамидов Конимех туман ички ишлар бўлими, Конимех туман Давлат солиқ инспекция ходимлари иштирокида туманнинг узоқ “Шўркўл” маҳалласида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида очиқ мулоқот ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 13 июлдаги Фармони 1-бандида, судлар фаолияти тўғрисида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини хабардор қилиш мақсадида ҳар чоракда вилоят судлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан брифинглар ўтказиш белгиланган.
Ҳаммамизга маълумки, Конституциямизнинг XIV боби жамиятнинг ажралмас бўғини ҳисобланган “Оила”га бағишланган бўлиб, унинг жамиятдаги муҳим ўрни ва давлат муҳофазасида эканлигига урғу берилган. Бунда, оила жамиятнинг асосий бўғини ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга бўлиши, никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланиши, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбур эканликлари, давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлаб, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларни рағбатлантириши, фарзандлар ота-оналарнинг насл-насабидан ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенглиги...