October 14, 2019

АҲОЛИ БИЛАН МУЛОҚОТ

Фориш туман иқтисодий суди раиси томонидан суд биносида қабул ташкил этилди.

Қабулни ўтказишдан мақсад – юзма юз ўтириб халқнинг дардини эшитиш, уларни қийнаётган муаммоларни жойида ҳал этиш чораларини кўриш бўлди.

Кўплаб фермерлар ўзларининг муаммолари бўйича “Жиззахдонмаҳсулотлари” ОАЖ га, яъни Жиззах шаҳрига 70 км оралиқ масофага бормоқчи бўлишгани, лекин бу каби қабуллар ўзлари яшаётган туманда ташкиллаштирилганини жуда ижобий қабул қилишди.

Ушбу қабулда аҳолининг суд-ҳуқуқ соҳасидаги муаммолари эшитилиб, уларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилди.

Қабулда аҳолининг жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий суд йўналишидаги мурожаатлари тингланди ва уларга ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Шунингдек, кун давомида Фориш туманининг тоғ олди ва тоғ орқа ҳудудларига ҳам бориб сайёр учрашувлар ўтказилди.

Фориш туман иқтисодий