ШАҲРИСАБЗДА СЕМИНАР
Тошкент давлат кимё технология институтининг Шаҳрисабз филиали биносида Қашқадарё вилоят иқтисодий суди, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, туман маъмурий суди, туман солиқ инспекцияси, божхона, адлия бўлими, олимлар, тадбиркорлар ва талабалар иштирокида семинар ташкил этилди.
Семинарда Қашқадарё вилоят иқтисодий суди раиси Ш.Мамадияров ва Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ачиловлар сўзга чиқиб, бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик соҳасига берилаётган эътибор, яратилаётган кенг имкониятлар ҳақида маълумот бердилар.
Бундан ташқари тадбирда божхона, солиқ, адлия вакиллари соҳага киритилаётган янгиликлар, имтиёзлар ҳақида иштирокчиларга тушунча бериб ўтишди.
Талабалар ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари саволларига жавоб қайтаришди.
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди