July 22, 2019

МАҲАЛЛАДА САЙЁР ҚАБУЛ

Косон тумани “Оброн” маҳалла фуқаролар йиғинида жисмоний ва юридик шахслар вакиллари билан сайёр қабул ўтказилди.

Ўтказилган сайёр қабулда Косон туманлараро иқтисодий суди раиси Н.Тўрақулов, туман адлия бўлими бошлиғи Н.Қодирова, туман “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директори Б.Қобилова, фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш маркази мутахассиси К.Шокиров, маҳаллада яшовчи фуқаролар иштирок этишди.

Косон туманлараро иқтисодий суди раиси А.Тўрақулов ўз маърузасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 2019 йил 9 январдаги Фармони мазмун-моҳияти юзасидан тушунтириш бериб ўтди.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланиши, юртимизда малакали юридик кадрларни тайёрлаш борасида сезиларли ишлар амалга оширилаётганлиги, шу билан бирга фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш долзарб аҳамиятга эгалиги таъкидланди.

Ўтказилган учрашув давомида фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан мутахассислардан жавоб олишди, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун кредит олиш бўйича кимга мурожаат қилиш кераклиги, маҳаллада йўлларни таъмирлаш ва тоза ичимлик суви билан таъминлашни сўраб қилган мурожаатлари юзасидан ҳам тушунтиришлар берилди.

 

Илҳом ХУШМУРОДОВ,

Косон туманлараро иқтисодий суди судья ёрдамчиси