November 7, 2019

ЭЛЕКТР КОРХОНАСИДА САЙЁР ҚАБУЛ

Марғилон туманлараро иқтисодий суди ташаббуси билан Тошлоқ тумани электр таъминоти корхонаси биносида тадбиркорлик субъектлари хуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимояси бўйича давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Марғилон туманлараро иқтисодий суди, электр таъминоти корхонаси ходимлари, тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда фуқаролар иштирок этди.

Учрашувда Марғилон туманлараро иқтисодий суд раиси Г.Холматова иштирокчиларга бугунги кунда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимояси борасида амалга оширилаётган ишлар ва бу борада давлатимиз томонидан қабул қилинаётган янги қонун ҳужжатлари ҳақида батафсил тушунчалар бериб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

Савол-жавобдан сўнг суд раиси Г.Холматова томонидан фуқаролар ҳамда тадбиркорларни мурожаатлари юзасидан алоҳида қабул ўтказилди.

 

Х.Мухторалиев, Марғилон туманлараро иқтисодий судининг девонхона мудири