ЭНГ МУҲИМ МЕЗОН – ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ
Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Хамидов томонидан Навоий вилоят юридик коллежида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Конституция ва қонун устуворлиги – ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятининг энг муҳим мезонидир” номли маърузаси ва унда белгиланган вазифалар юзасидан давра сухбати ўтказилди.
Давра суҳбатида Президентимиз томонидан маърузада айтилган “қонун устуворлиги – бу давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари чиқараётган ҳужжатлар, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари фақат ва фақат Конституция ҳамда қонунларга мувофиқ бўлиши шартлиги, Конституциямиз ҳар бир фуқаронинг онги ва қалбидан чуқур жой олгани, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўлиқ кафолатлайдиган ҳақиқий ҳаёт қомусига айланиши лозимлиги ҳамда судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш биз учун энг устувор вазифа эканлиги” каби сўзлари алоҳида таъкидланди.
Тадбирда маъруза юзасидан батафсил маълумот берилиб, ўқувчиларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб берилди.
Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди