ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ
Марғилон туманлараро иқтисодий суди томонидан Қўштепа тумани “Бешкапа” маҳалла фуқаролар йиғинида давра суҳбати ўтказилди.
Суд ходимларининг энг аввало суд тизимида адолат тамойилларига риоя қилиши, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш ва бу борада қўлга киритган ютуқлари билан чекланиб қолмасдан, aҳoлининг сиёсий ва ҳуқуқий онгини, фaoллигини oшириш, фуқaрoлaрнинг мaмлaкaтимиз сиёсий вa ижтимoий ҳaётидaги aмaлий иштирoкини таъминлаш, юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, соҳага оид қабул қилинаётган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар билан жойларда ва оммавий ахборот воситаларида таништириб бориш, сайёр суд ва сайёр суд қабулларида фуқароларнинг мурожаатларини ҳал этишда, уларнинг эътирозларини тўғри қабул қилиш, билдирилган фикр ва таклифларини муҳокама қилиб, самарали томонларини ўрганиш ва амалиётда қўллаш, фуқароларнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлашнинг асосий мезонларидан биридир.
Суд ходимлари, мамлакатимиздаги кенг миқёсли ўзгаришларни, фуқaрoлaрнинг мaмлaкaтимиз сиёсий вa ижтимoий ҳaётидaги иштирoкини, нафақат вилоят ва республика оммавий ахборот воситаларида, балки, туман оммавий ахборот воситаларида ёритиш ва бу орқали туманларда ҳар бир хонадонларга ахборот воситаларини кириб боришини таъминлашдир.
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш мақсадида, ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб бориш Марғилон туманлараро иқтисодий суди иш фаолиятининг бир қисми ҳисобланади.
Суд тизимидаги барча ходимлар ўз хизмат бурчини садоқат билан, адолатли ва масъулият билан бажарса, тизим фаолияти самарадорлигини ва аҳолининг одил судловга бўлган ишончини оширади, қонунийликни таъминлайди, бу эса, ўз навбатида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигига ўз таъсирини кўрсатади.
- Маҳалламизда Марғилон туманлараро иқтисодий суди билан ҳамкорликда сайёр қабул кунлари ташкил этилган. Сайёр қабул кунлари аҳоли ва тадбиркорларнинг мурожаатларини ижобий ҳал қилишда, судлар томонидан олиб борилаётган ҳуқуқий тушунтириш ишлари ўз самарасини бермоқда, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида кредит олиш масалалари жойида имкони борича ҳал қилинмоқда.
Бугунги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун моҳияти юзасидан ўтказилган давра суҳбатидан, аҳоли ва тадбиркорлар ҳуқуқий маслаҳат бюролари ташкил этилганлиги, ташкил этилган бюролар бепул юридик ёрдам кўрсатиши тўғрисида хабардор қилинди. Мазкур қарорнинг қабул қилиниши фуқаро ва тадбиркорларга айниқса, кам таъминланган аҳоли учун зўр имконият эканлигини, иқтисодий судлар томонидан ўтказилаётган ҳуқуқий тарғибот ишлари - фуқaрoлaрнинг мaҳалламиз ижтимoий ҳaётидa ўзининг ҳуқуқий билимлари, сиёсий қарашлари билан иштирoкини таъминлашда, aҳoлининг ҳуқуқий маданиятини оширишда ўз натижаларини бермоқда, - дейди Қўштепа туман “Бешкапа” МФЙ раиси М.Аҳмедов.
Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини янада ошириш, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражасини юксалтириш, аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан “Мадад” муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаларини шунингдек, туман (шаҳар)ларда уларнинг ҳуқуқий маслаҳат бюролари ташкил этилди.
Мазкур, муассасанинг асосий вазифалари - фуқароларга ҳуқуқий масалалар бўйича шу жумладан, онлайн маслаҳат ва тушунтиришлар бериш йўли билан бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатиш; фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда ошириб бориш ишларига кўнгиллиларни сафарбар этиш; фуқаролар томонидан ҳуқуқий маслаҳат беришга оид сўровларни таҳлил қилиб бориш, таҳлил натижасига кўра, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш; аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда инновацион усулларни, хорижий давлатларнинг бу борадаги ижобий тажрибаларини татбиқ этишдир.
- Судьялар халқ билан мулоқотни кенгайтириш, aҳoлининг сиёсий ва ҳуқуқий онгини, фaoллигини oшириш, ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти қуришда ўз иштироки билан муносиб ўрин эгаллаши, Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган барча ислоҳотларни амалга оширишда ташаббускор бўлиши, олиб борилаётган ислоҳотларга лаббай, деб жавоб бериши, Президентимиз ва халқимиз олдида берган қасамёдга содиқ фаолият олиб бориши лозим, - дейди суд раиси Г.Холматова.
Марғилон туманлараро иқтисодий суди