СУДЬЯЛАР ФУҚАРОЛАРНИНГ САЙЛОВГА ДОИР БИЛИМЛАРИНИ ОШИРМОҚДА
Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро суди раиси И.Джураев ва судья С.Қамбаровалар Бухоро шаҳар “Ширбудин” маҳалла фуқаролар йиғинида сайлов қонунчилиги ва сайловчиларнинг ҳуқуқий маданияти ва сиёсий фаоллиги ошириш, 2019 йил 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловда фаол иштирок этиб, ўз ҳохиш-иродасини эркин билдириши учун очиқ давра суҳбати ўтказишди.
Учрашувда парламент сайловлари Ўзбекистон Республикаси тарихида илк бора ўзида барча сайловга оид норматив ҳуқуқий ҳужжатларни мужассамлаштирган Сайлов кодексига асосан ўтказилиши такидланди.
Маърузачилар сайлов кодексига киритилган энг муҳим янгиликларга тўхталиб – фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига номзод кўрсатиш тартиби бекор қилингани, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини шакллантириш тартиби қонун билан тартибга солингани, муддатидан илгари овоз бериш ва сайлов куни овоз бериш учун ягона сайлов бюллетенини жорий этиш орқали “сайлов варақаси” тушунчаси чиқариб ташлангани, сайловларни ўтказиш ёки ташкил этишнинг бошқа масалалари юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби киритилгани, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этган шахсларнинг сайловда иштирок этишини чекловчи нормалар чиқариб ташлангани, муддатидан олдин овоз бериш сайловга 3 кун қолганида тугаши, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига номзодларнинг ишончли вакиллари сонини 3 дан 5 кишигача кўпайтирилгани ҳақида маълумот беришди.
Бевосита сайлов жараёнлари билан боғлиқ бу каби янги қоидаларнинг жорий этилиши, бу сайловларни қонунийлик, демократик ва шаффоф ўтказишда муҳим ўрин тутиши айтиб ўтилди.
Судьялар давра суҳбати иштирокчиларнинг берилган саволларга аниқ, содда мазмунда жавоблар беришди.
Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро суди