ТЎЙЛАРНИ ИХЧАМЛАШТИРИШ МАСАЛАСИГА БАҒИШЛАНДИ
Қумқўрғон туманидаги “Жийдали” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳуқуқий тадбир бўлиб ўтди.
Унда жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман суди, туман маъмурий суди ва туман Адлия бўлими вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан тавсиялар берилиб, савол-жавоблар ўтказилди ҳамда буклетлар тарқатилди.
Тадбирда фуқаролар томонидан берилган мурожаатлар бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Тохир Тожиев,
Жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман суди девонхона мудири