November 28, 2019

МУРОЖААТЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

 Навоий вилоят судлари раисларининг Навбаҳор туман Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг мурожаатларини жойларга чиқиб ҳал этиш мақсадида сайёр қабуллар ташкил этилди.

Сайёр қабуллар жараёнида жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди, вилоят маъмурий ва иқтисодий судлари раислари ва ўринбосарлари тадбиркорлик субъектлари вакиллари ва фуқароларнинг шикоят, таклиф ва мурожаатларини қабул қилиб, муамммолар ечимини топишда тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар бериб, амалий ёрдам кўрсатган ҳолда ҳал этилишини таъминлади.

Жумладан, Навбаҳор туман Халқ қабулхонаси биносида ўтказилган сайёр қабул жараёнига жиноят ишлари бўйича вилоят суди томонидан фуқароларнинг 5 та мурожаат ва фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди 1 та мурожаати ўрганилиб, мазкур мурожаат муаллифларига тегишли ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Ташкил этилган сайёр қабулларда суд қарорлари ва ажримларидан норози бўлган, турли ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак сўраб келган фуқароларнинг мурожаати тингланди.

Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, уларнинг ечимлари қонун талаблари асосида ҳал қилинди.

  Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят суди