БАНК ХОДИМЛАРИ ИШТИРОКИДА СЕМИНАР

Шаҳрисабз шаҳридаги “Улуғбек” меҳмонхонаси конференциялар залида “Туронбанк” АТБ тизимидаги юристларнинг касбий малакасини ошириш, профессионал жиҳатдан етук мутахассис бўлишига замин яратиш мақсадида банк ходимлари ва судьялар иштирокида ўқув семинари ўтказилди.

Йиғилишда тизимда фаолият юритаётган юристлар ва банк рахбарларидан иборат 35 нафар иштирокчи қатнашди.

Семинарда Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ачилов Ўзбекистон Республикасида иқтисодий суд ишларининг биринчи ва юқори инстанция судларида юритилиши ҳақида маъруза қилди ҳамда бу бўйича мамлакатимиз қонунчилигидаги ўзгаришларга батафсил тўхталиб ўтди.


Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди