НУРОБОД ВА ПАСТДАРҒОМ ТУМАНЛАРИДА САЙЁР ҚАБУЛ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар масаласида жорий йилнинг 23 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида кўрсатилган вазифалардан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузилиши ҳолатларини олдини олиш мақсадида Самарқанд вилоят судлари раислари томонидан Нуробод ва Пастдарғом туманларида тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда фуқаролар билан сайёр қабуллар ташкил қилиниб, муаммолар ечимини топишда амалий ёрдам кўрсатилди.
Нуробод тумани давлат хизматлари маркази биносида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг Тадбиркорлар қабулхонасида ўтказилган сайёр қабул жараёнига 15 нафар фуқаро мурожаат қилди. Уларнинг 2 нафари жиноят ишлари бўйича судлар фаолиятига оид, 4 нафари фуқаролик ишлари бўйича судлар фаолиятига оид, 4 нафари иқтисодий судлар фаолиятига оид масалаларда мурожаат қилишди. 1 нафар фуқаро мурожаати туман ҳокимлиги, 1 нафари Мажбурий ижро бюроси, 2 нафари туман ФХДЁ билан боғлиқ бўлиб, мурожаат муаллифларининг 15 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Пастдарғом туман Халқ қабулхонасида ўтказилган сайёр қабулда 20 нафар фуқаро мурожаат қилди. Шундан жиноят ишлари бўйича судлар фаолиятига оид 1 нафар, фуқаролик ишлари бўйича судлар фаолиятига оид 9 нафар, иқтисодий судлар фаолиятига оид 1 нафар, маъмурий судлар фаолиятига оид 2 нафар, бошқа ташкилотларга тааллуқли 7 нафар мурожаат кўриб чиқилди. Мазкур мурожаат муаллифларининг18 нафарига тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилгани ҳолда 2 нафар мурожаат жойида ижобий ҳал қилинди.
Шунингдек, сайёр қабул доирасида ташкил этилган сайёр судларда 11 нафар шахс жазони ўташ жойидан муддатидан олдин озод қилиниб, (ЖКнинг 74-моддасига асосан) оиласи бағрига қайтарилди.
Самарқанд вилоят иқтисодий суди