ИСЛОҲОТЛАР ХАЛҚ УЧУН
Суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш мақсадида суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, шунингдек одил судловга эришиш даражасини ошириш суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари этиб белгиланган.
Олиб борилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят, туман (шаҳар) судлари томонидан жойларда кенг қамровли ҳуқуқий-тарғибот ишлари давом этмоқда.
Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят суди судьяси Фахриддин Халилов Навоий шаҳридаги ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлиги 7532-сонли ҳарбий қисм офицерлари ҳамда шартнома асосида ишловчи ходимлари ўртасида ана шундай учрашувлардан бирини ўтказди.
Мазкур учрашув давомида маърузачи томонидан йиғилиш иштирокчиларига давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлар олдида муҳим вазифаларни белгилаб берилганлигини таъкидлаб ўтди.
Жумладан, суд раиси ўз чиқишида суд ҳокимиятининг мустақиллиги тўғрисидаги конституциявий нормаларга ва одил судловни амалга ошириш фаолиятига аралашганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципига оғишмай амал қилинишини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қилиш ҳолатлари юзасидан зудлик билан зарур чоралар кўриш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш ҳозирги олиб борилаётган сиёсатнинг муҳим жиҳатлари эканлиги уқтирилди.
Бундан ташқари, маърузачи томонидан Адлия вазирлигининг давлат органларини тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга чорлаш мақсадида “Сиз тадбиркор учун нима қилдингиз?” акцияси ўтказилаётганлиги, мазкур акция доирасида ҳар бир давлат органи тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш йўналишида амалий ишлар қилиши лозимлиги тўғрисида ҳам гапириб ўтилди.
-Мамлакатимизнинг равнақи, фуқароларимизнинг тўла-тўкис ва фаровон ҳаёт кечириши кўп жиҳатдан тадбиркорларимизнинг самарали ишлашига боғлиқ, - деди жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти суди судьяси Фахриддин Халилов маърузаси якунида.
Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят суди