October 21, 2019

КОЛЛЕЖДА УЧРАШУВ

Чимбой туманидаги Қурилиш ва коммунал касб-ҳунар коллежида Чимбой туманлараро иқтисодий суди раиси в.в.б З.Бердимуратов, Чимбой тумани маъмурий судининг раиси Б.Ауезимбетов, фуқаролик ишлари бўйича Чимбой туманлараро суди раиси М.Сапаевлар томонидан коллеж талабалари, ўқитувчилар, Ёшлар иттифоқи ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 июльдаги “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари юзасидан маълумотлар берилди.

Учрашув давомида ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайри қонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланганлиги айтиб ўтилди.

Учрашув қизғин савол-жавоб тарзида ўтказилиб, ўқувчилар ҳам ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманлараро иқтисодий суди