October 17, 2019

ЕР МУНОСАБАТЛАРИДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН НИЗОЛАР

  Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Еркин Утениязов тумандаги “Беш овул” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказди.

Маҳаллий ҳокимлик ва ички ишлар бўлими масъул ходимлари иштирокида ўтказилган очиқ мулоқотда фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Е.Утениязов сўзга чиқиб, “Ер муносабатларидан келиб чиқадиган низоларни кўриб чиқиш” мавзусида тушунтириш берди.

Унда ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий вазифа ва мақсадлари, ердан илмий асосланган тарзда оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, тупроқ унумдорлигини тиклаш ва ошириш, табиий муҳитни асраш ва яхшилаш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида ер муносабатларини тартибга солиш, шунингдек, бу соҳада қонунийликни мустаҳкамлаш масалаларида фикр юритди.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга суд раисидан жавоб олишди.

  Жасур Абдиримов,

Фуқаролик ишлари бўйича Амударё тумани суди девонхона мудири