ОЛИЙ МАКТАБДА ТАДБИР

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги судьялар олий мактабида малака ошириш учун келган судья катта ёрдамчилари билан коррупция ва порахўрликни олдини олиш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда жиноят ишлари бўйича вилоят судлари судья катта ёрдамчилари ва судьялар олий мактаби профессор-ўкитувчилари ҳамда мутахассислар иштирок этишди.

Тадбирда Судьялар олий мактаби ўкитувчиси Н.Қурбонов сўзга чиқиб, судьялар ва суд ходимлари учун касбий фаолиятда, шунингдек, хизматдан ташқари вақтда мажбурий одоб аҳлоқ қоидаларига риоя қилиши, судьянинг ва суд ходимининг ҳулқ-атворига қўйиладиган талаблар ҳақида фикр юритиб, иштирокчиларнинг саволларига жавоб қайтарди.  

О.Исломов,
Жиноят ишлари буйича
Навоий вилоят суди
судья катта ёрдамчиси