МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ХОДИМЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ
Жиззах вилоят ва шаҳар маъмурий судлари томонидан Сайилжойи академик лицейида Жиззах ҳарбий прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Судлари тизимида Маъмурий судларнинг ўрни, 2019 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-575-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни билан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳамда ушбу қонун бўйича Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан очиқ сайёр учрашув ўтказилди.
Сайёр учрашувда Жиззах вилоят маъмурий судининг судьяси Ш.Шерқулов, шаҳар маъмурий судининг раиси М.Юлдашев, Жиззах ҳарбий прокурорининг ўринбосари Н.Ибрагимов ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах вилоят бошқармаси ҳарбий хизматчилари иштирок этди.
Тадбирда миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ўзларини қизиқтирган саволларига вилоят суди судьяси Ш.Шерқулов, шаҳар суди судьяси М.Юлдашев ва бошқа мутахассислардан тегишли жавоб олдилар ҳамда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳот ва янгиликлар бўйича тўлиқ маълумот бердилар.
Жиззах вилояти маъмурий суди