СУДЬЯЛАР ХАЛҚ ОРАСИДА
Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани “Барака” маҳалла фуқаролар йиғинида тадбир ўтказилди. Мазкур йиғилишни ўтказишдан асосий мақсад фуқаролик ишлари бўйича судларни халқимиз орасига кириб боришини таъминлаш, халқимизнинг ҳуқуқий онгини ривожлантириш, уларнинг судларга бўлган ишончини янада оширишдан иборатдир.
Йиғилишда фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг судьяси М.Дедамирзаева, “Барака” МФЙда яшовчи аҳоли фаоллари иштирок этишди.
Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг судьяси М.Дедамирзаева эрта никоҳ, никоҳ муносабаталаридаги муаммолар, ажримларга сабаб бўлаётган масалалар хусусида атрофлича тўхталди.
Шунингдек, бу каби тадбир “Юмалоқ тепа” МФЙ да ҳам ўтказилди. Мазкур мулоқотда Оила кодексининг 15-моддасига киритилган ўзгартиш, яъни никоҳ ёши эркакларга ҳам аёлларга ҳам ўн саккиз ёш этиб тайинланганлик масалалари атрофлича муҳокама қилиниб, йиғилиш иштирокчилари томонидан ушбу масала юзасидан ижобий фикр билдирилди.
Зафар Темиров,
Фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилоят судининг судья катта ёрдамчиси