October 25, 2019

ЛИЦЕЙ ЎҚУВЧИЛАРИ БИЛАН МУЛОҚОТ

 Сирдарё туманлараро иқтисодий судида Ички ишлар вазирлигига қарашли академик лицейи ўқувчилари билан учрашув бўлиб ўтди.

Лицей ўқувчиларига дастлаб суд биносида яратилган шароитлар, суд заллари таништирилди.

Шундан сўнг, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди судьяси Ў.Йўлдошев томонидан мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, иқтисодий судлар фаолиятига ахборот коммуникация технологияларини жорий этилиши борасида олиб борилаётган ишлар, шунингдек, иқтисодий судлар фаолияти ва судлар томонидан қабул қилинаётган суд ҳужжатлари мазмун-моҳияти юзасидан тушунтириш бериб ўтилди.

Лицей ўқувчилари бўлажак ички ишлар ходимлари, уларнинг ҳуқуқий билим ва амалиётини ҳозирданоқ мустаҳкамлаб бориш катта самара беради.

Тадбирда ўқувчиларни қизиқтирган саволларга судья томонидан батафсил жавоб берилди.

 

Улуғбек Шерқўзиев,

Сирдарё вилояти иқтисодий суди катта мутахассиси