СУДЬЯЛАР ЎҚУВЧИЛАРГА ДАРС ЎТИШДИ
Жомбой туманлараро иқтисодий суди раиси Н.Юсупов, судья С.Қувватов ва Булунғур туман маъмурий суди раиси Ш.Тўхтаевлар Булунғур туманида жойлашган 38-сонли умумтаълим мактабига боришди.
Дастлаб судьялар мактабда ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Шундан сўнг юқори синф ўқувчиларига Конституция сабоқлари мавзусида дарс ўтилди.
Дарс жараёнида судьялар ўқувчиларга мамлакатимиз Конституциясида белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва бурчларини яна бир бор тушунтириб, Бош қомусимизнинг 41-моддасида мустаҳкамланган “Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга” эканлигини, бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланганлигини, мактаб ишлари давлатимизнинг доимий назоратида эканлигини эслатишди.
Шундан сўнг, ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланганлиги айтиб ўтилди.
Дарс жараёни қизғин савол-жавоб тарзида ўтказилиб, ўқувчилар ҳам ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди.
Судьялар, ўқувчиларга мактабга белгиланган тартибда келиб фақат аъло баҳоларга ўқишини келажакда ватанимиз равнақига ўз ҳиссаларини қўшишларини тилиб, дарсга якун ясашди.
Самарқанд вилояти иқтисодий суди