October 10, 2019

САЙЛОВ КОДЕКСИ МОҲИЯТИ

 Марғилон туманлараро иқтисодий суди томонидан “Иқбол” маҳалла фуқаролар йиғинида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Марғилон туманлараро иқтисодий суди судьяси И.Турсунов, “Иқбол” маҳалла фуқаролар йиғини раиси И.Қосимов ва маҳалла аҳли иштирок этди.

Учрашувда судья И.Турсунов томонидан сайлов қонунчилигини такомиллаштиришга оид қабул қилинган янги қонун ҳужжатлари, хусусан, 2019 йил 25 июнда қабул қилинган “Сайлов кодекси”нинг мазмун моҳияти ва нормалари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Йиғилиш сўнгида фуқаролар билан савол-жавоблар ўтказилиб, уларни қизиқтирган масалалар бўйича тушунтириш берилди.

 

Ф.Обидов,

Марғилон туманлараро иқтисодий суди судья ёрдамчиси