September 24, 2019

ВИЛОЯТ СУДЛАРИ СУДЬЯЛАРИ САЙЁР ҚАБУЛДА

 Қашқадарё вилояти жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлари судьялари томонидан Косон тумани “Ўрта Оброн” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ташкил этилди.

Унда жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг судьяси Ҳ.Бобоқулов, жиноят ишлари бўйича Косон туман суди раиси А.Ғоппоров, вилоят иқтисодий судининг судьяси Ж.Ҳусаинов, Косон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Тўрақулов, Косон туман Халқ қабулхонаси бошлиғи Ў. Хонкелдиев, туман “Оила”илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбари Б.Қобилова, туман адлия бўлими бошлиғи в.б. Ж.Мўминов ва маҳалла фуқаролари иштирок этишди.

Сайёр қабулда аҳолини қийнаб келаётган муаммолар бўйича мурожаат қилган 20 нафар фуқаро қабул қилиниб, уларнинг ҳуқуқлари бўйича тегишли тушунтириш берилди.

 

Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди