August 17, 2019

САВОЛ-ЖАВОБ

👉САВОЛ: Алиментдан қарздорлигим борлиги учун ҳеч қайси ташкилот ишга олмаяпти. Қонун бўйича бу тўғрими?

👉ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексини 78-моддасига асосан Ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этишга йўл қўйилмайди.
Қуйидагилар ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этиш деб ҳисобланади:
✅ ушбу Кодекс 6 моддасининг биринчи қисми талабларининг бузилиши;
✅ иш берувчи томонидан таклиф қилинган шахсларни ишга қабул қилмаслик;
✅ иш берувчи қонунга мувофиқ меҳнат шартномаси тузиши шарт бўлган шахсларни (белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахсларни; ҳомиладор аёлларни ва уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларни тегишинча уларнинг ҳомиладорлиги ёки боласи борлигини важ қилиб) ишга қабул қилмаслик;
✅ муқаддам судланган шахсларни ишга қабул қилмаслик, бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно, ёхуд шахсларни уларнинг яқин қариндошлари судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилмаслик;
👉Ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, ходимнинг талаби билан иш берувчи ишга қабул қилишни рад этишнинг сабабини асослаб уч кун муддат ичида ёзма жавоб бериши шарт, бу жавоб ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган бўлиши лозим. Асослантирилган жавоб бериш ҳақидаги талабларни қондиришни рад этиш ходимнинг ишга қабул қилиш ғайриқонуний равишда рад этилганлиги устидан шикоят қилишига тўсиқ бўлмайди.

Жураев Достон Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси катта консультанти