“СУД ВА ЁШЛАР” УЧРАШУВИ
Янгидан қад ростлаган жиноят ишлари бўйича Бухоро туман суди биносида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Бухоро туман кенгаши ва Республика “Маънавият ва маърифат” маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда туман суди судьялари ва ёшлар иштирок этди. Ёшларга янгидан қуриб битказилган суд биносида яратилган шароитлар ҳақида маълумот берилди. Ўқувчилар суд заллари билан танишдилар.
Тадбирда ёшлар ўртасида содир этилаётган жиноятлар таҳлили, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари кўрсатилиб, уларни олдини олиш чоралари юзасидан маърузалар қилинди. Бу борада, айниқса, уюшмаган ёшлар ўртасидаги тарғибот ва ташвиқот ишларини янада кучайтириш лозимлиги алоҳида таъкидланди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашув давомида ёшларнинг ҳуқуқий мавзудаги саволларига судьялар томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.
Жиноят ишлари бўйича Бухоро тумани суди