СЎХ ТУМАНИДА САЙЁР УЧРАШУВ

Тадбиркорларнинг мурожаатларини қонун доирасида ҳал этиш мақсадида барча судларда ҳар ҳафтанинг жума куни “Тадбиркорлар куни”, шанба куни эса “Очиқ эшиклар куни” деб белгиланган.

Фарғона вилоят судлари раисларининг август-сентябрь ойларида ўтказиладиган ҳамкорликдаги сайёр қабуллар режаси асосида жойларда аҳоли билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Сўх тумани Маданият марказида туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси ва Бош вазирнинг тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабулхонаси билан ҳамкорликда сайёр қабуллар ташкил этилди.

Ўтказилган сайёр қабул жараёнида суд раислари томонидан жами 11 нафар фуқаронинг турли масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди. Шундан 5 нафар тадбиркорлик субъекти вакилига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Ташкил этилган сайёр қабулларда суд қарорлари ва ажримларидан норози бўлган, турли ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак сўраб келган фуқароларнинг мурожаати тингланди.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди