January 13, 2020

УЗОҚ ОВУЛДАГИ УЧРАШУВ

 Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Ҳамидов Конимех туман ички ишлар бўлими, Конимех туман Давлат солиқ инспекция ходимлари иштирокида туманнинг узоқ “Шўркўл” маҳалласида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида очиқ мулоқот ўтказди.

Очиқ мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти ва унда белгиланган вазифалар ва бу борада амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Солиқ кодекси, унга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзлар тўғрисида тушунтириш берилди.

Очиқ мулоқот шаклда ўтган учрашувда иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб берилди.

 

Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди