ҚОНЛИКЎЛДА САЙЁР ҚАБУЛ
Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Сайёр қабулда жиноят ишлари бўйича Қонликўл туман суди раиси Е.Абибуллаев, Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Аяпов, фуқаролик ишлари бўйича Қўнғирот туманлараро суди раиси Н.Абдиҳакимов, Қонликўл туман маъмурий суди раиси Ж.Аймағанбетова, шунингдек, 4 сектор раҳбари И.Аймуратов, туман адлия бўлими бошлиғи Т.Асановлар иштирок этиб фуқароларни қабул қилишди.
Қабул давомида ҳудуд фуқароларининг мурожаатлари ўрганилди ва асослантирилган тушунтиришлар берилди.
Мисол учун, фуқаро Н.Насированинг банкдан кредит олиши учун ҳужжатларини расмийлаштиришга ёрдам масаласи кўриб чиқилиб, тегишли тушунтириш берилди. Фуқаро А.Ибрагимованинг икки нафар фарзандининг ишсизлиги юзасидан қилган мурожаати бўйича Бандликка кўмаклашиш марказига ҳужжатларини топшириши ҳақида маслаҳат берилди. Фуқаро Б.Алиевнинг банкдан депозит ҳисоб рақамидаги пулларини олишда дуч келаётган муаммоси жойида ҳал қилинди.
Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий суди