September 18, 2019

ОИЛАЛАР МУСТАҲКАМЛИГИ – ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ

 Каттақурғон шаҳар тиббиёт коллежида тадбир бўлиб ўтди.

Унда коллеж талаба ва ўқитувчилари, фуқаролик ишлари бўйича Каттақурғон туманлараро суди раиси К.Намозов, шаҳар Адлия бўлими бошлиғи А. Маматов ҳамда “Оила” илмий амалий-тадқиқот маркази шаҳар бошлиғи М. Нуриллаева иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар эрта турмушнинг салбий оқибатлари, соғлом турмуш тарзи, оила мустаҳкамлигини таъминлаш масаласига асосий эътибор қаратиб, бу борада қабул қилинаётган ҳуқуқий нормалар ҳақида тушунтириш берилди.

Шунингдек, учрашувда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини юксалтириш, қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоялаш ҳамда оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга ошириб келинаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Тадбирда фуқаролик судида кўриб чиқилаётган никохдан ажрашиш билан боғлиқ воқеалар саҳналаштирилган ҳолда ҳаётий мисолларда кўрсатиб берилди.

Шунингдек, ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус кенг тарғиб қилиниб, ёшларни китобхонликка кенг тарғиб қилиш, ёшларни жисмоний чиниқтириш уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилганлиги таъкидланди.

 

Н.Раҳмонова, Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди судьяси