ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ
Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги “Собиробод” маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорлик субъектлари билан сайёр учрашув бўлиб ўтди.
Унда туман Халқ қабулхонаси, фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди, туман адлия бўлими, туман ҳокимлиги вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда сўз олган фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди раиси Шерзод Ражабов солиқ қонунчилигига киритилган ўзгаришларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига таъсири ва солиқ имтиёзларининг афзалликлари хусусида батафсил тушунтириш бериб ўтди.
Сайёр учрашув давомида тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, уларнинг ечими бўйича амалий ёрдам кўрсатилди, айрим масалалар назоратга олинди.
Шунингдек, кредит, солиқ, коммунал муаммолар бўйича тегишли чоралар кўрилиши белгилаб олинди.
Хуршида Юсупова, Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди девонхона мудири