ФАРҒОНАДА САЙЁР ҚАБУЛ
Олий суд судьялари Б.Мўминов ва Д.Бобоноровлар Фарғона вилояти Боғдод ва Данғара туманларида сайёр қабул ўтказишди.
Сайёр қабул аввалида Ўзбекистон Республикаси Олий суди судъялари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Боғдод туман Халқ қабулхонасида фуқаролар билан учрашиб, фаолиятлари давомида тез-тез учраб тураётган ҳолатлар ва уларнинг ечимлари, эҳтимолий муаммоларни олдини олиш бўйича маълумотлар беришди. Шундан сўнг фуқароларни қизиқтираётган масалалар юзасидан очиқ савол-жавоб ташкил этилиб, берилган саволларга жавоб берилди.
Боғдод ва Данғара туманларида ўтказилган сайёр қабулларда жами 36 нафар фуқаронинг жиноят, маъмурий, иқтисодий ҳамда фуқаролик ишлари бўйича, шунингдек, бошқа масалалар юзасидан мурожаатлари ўрганиб чиқилди.
Сайёр қабулда келиб тушган мурожаатларнинг 28 таси юзасидан ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди, шундан 1 нафар фуқаронинг кассация шикояти расмийлаштириш учун жиноят ишлари бўйича Данғара туман судига топширилди.
- Жиноят ишлари бўйича Данғара туман судининг О.Абдураҳимов устидан чиқарилган ҳукмидан норози бўлиб сайёр қабулда иштирок этдим. Мурожаатим Олий суд судьялари томонидан кўриб чиқилиб, кассация тартибида расмийлаштириш учун Данғара туман судига топширилди, - дейди фуқаро Х.Таджиев, - бу иш юқори инстанция судида қонуний кўриб чиқилишига ишонаман.
Бундан ташқари сайёр қабулларда 8 нафар фуқаронинг назорат тартибидаги шикоятлари ўрганиш учун қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати