August 23, 2019

САВОЛ-ЖАВОБ

👉САВОЛ: Фуқаролик судига никоҳни бекор қилиш юзасидан даъво ариза билан мурожаат қилган эдим. Суд даъво аризамни Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 124-моддаси 1-қисмига асосан иш судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли иш юритиш тугатиш тўғрисида ажрим чиқариб менга ФҲДЁга мурожаат қилиш ҳуқуқимни тушунтирди. Мен суд ишни кўриб чиқиши учун 405.460 сўм миқдорида давлат божи тўлаган эдим. Менинг тўлаган давлат божи пулим менга қайтариладими???

👉ЖАВОБ: Мазкур холатда сиз тўлаган давлат божи суд томонидан қайтарилади.
✅ Солиқ кодексини 342 моддаси 4-бандига мувофиқ агар иш судга тааллуқли бўлмай суд томонидан иш юритиш тугатилган бўлса тўланган давлат божи қайтарилади.


✅ Давлат божи суммаларини қайтариш тўловчининг ёзма аризасига биноан ёки суднинг ҳал қилув қарорлари асосида амалга оширилади. Давлат божи суммасини қайтариш учун аризачи давлат божини ундирган тегишли давлат
органига ёки ташкилотга мурожаат қилиши керак. Давлат божини ундирган давлат органи ёки ташкилотнинг раҳбари уни қайтариш қонунийлигини тасдиқлаган тақдирда, давлат органи ёки ташкилот ва давлат божининг бошқа олувчилари илгари ўз ҳисоб варақларига ўтказилган давлат божи суммаларининг тегишли қисмларини қонун ҳужжатларига мувофиқ қайтарадилар. Ўз навбатида, давлат органи ёки ташкилот қайтарилиши лозим бўлган, илгари давлат бюджети даромадига ўтказилган давлат божи суммасининг бир қисмини қайтариш тўғрисида давлат солиқ хизмати органига ёзма шаклда хабар юборади.

Жураев Достон Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси катта консультанти