МУҲИМ ОМИЛ БЎЛМОҚДА
Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят суди, фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят суди, Навоий вилоят маъмурий ва иқтисодий судлари раислари ва ўринбосарлари томонидан жойларда тадбиркорлик субъектлари вакиллари ва фуқароларнинг шикоят, таклиф ва мурожаатлари қабул қилиниб, муамммолар ечимини топишда тегишли ҳуқуқий тушунтириш берилмоқда, уларга амалий ёрдам кўрсатган ҳолда ҳал этилиши таъминланмоқда.
Нурота туман Халқ қабулхонасида жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят судининг судьялари томонидан фуқаролар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабулда фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича мурожаатлари ўрганиб чиқилиб, уларнинг ҳар бирига батафсил тушунтириш берилди.
Айтиш жоизки, жойларда ўтказилиб келинаётган ана шундай қабуллар фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш билан бир қаторда, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоясида муҳим омил бўлмоқда.
Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят суди