October 8, 2019

СУДЬЯ МАКТАБГА БОРДИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йилнинг 23 август куни таълим тизимига бағишланган видеоселектор йиғилишида давлат корхона-ташкилот раҳбарлари ҳам мактабларга бориб дарс ўтишлари ҳақида топшириқлар берилган эди. 

Жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман суди раиси Яшин Ниёзов тумандаги “Янги шаҳар” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 33-сонли умумий ўрта таълим мактабида 9-синф ўқувчиларига "Ҳуқуқ" фанидан эркин дарс ўтиб берди.

Дарс давомида судья мактаб ўқувчиларига мамлакатимизда амалга оширилган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, жумладан, судларнинг ихтисослашиши, янги судларнинг жорий этилиши, Судьялар олий кенгашининг ташкил этилиши, судьяларни танлаш ва лавозимларига тайинлаш тартиби, уларнинг ҳуқуқий мақомлари, Судьялар Олий мактабининг ташкил этилиши, судларда жорий этилган электрон ахборот тизимлари ва бугунги кунда судлар фаолиятидаги янгиликлар ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, ўқувчиларга фуқаролик ва жиноят судларининг вазифаси, қандай ишларни кўриши, судга тааллуқлилик ва судловлилик қоидалари, судлар қабул қиладиган ҳужжатлар, фуқаролик ишларни кўриш тартиби ва муддатлари ҳақида суд амалиётидан мисоллар келтирган ҳолда тушунтириш берилди.

Дарс машғулоти савол-жавоб шаклида ўтказилиб, ўқувчилар ўзларни қизиқтирган саволларга тегишли жавоб олишди.

 

Элёр Файзуллаев,

Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти ходими