ФАХРИЙЛАР ДОИМО ЭЪЗОЗДА
Бухоро вилояти Олот туманида Ўзбекистон суд тизими фахрийси Дилбар Қурбонованинг 70 ёшга тўлганлиги муносабати билан жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти ҳамда вилоят маъмурий судлари, туман ҳокимлиги ва “Нуроний” жамғармаси вакиллари ташкилотчилигида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди раиси Қадирберган Яхшимуратов юбилярга Ўзбекистон Суд тизими фахрийлар Маркази раиси Убайдулла Мингбаев йўллаган табрикни ўқиб эшиттирда ва эсталик совғалар топширди.
Шундан сўнг, Бухоро вилоят маъмурий суди раиси С.Рўзиев ҳам Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноевнинг табригини ўқиб эшиттириб, эсдалик совғаларини тақдим этди.
Дилбар Қурбонова кўп йиллар суд-ҳуқуқ тизимида фаолият олиб бориб, ўзини касбига садоқатли ҳуқуқшунос сифатида қатъиятлилик, талабчанлик ва адолатпарварлик каби фазилатлари билан кенг жамоатчилик ўртасида обрў қозонган. Ўзининг машаққатли меҳнат фаолияти давомида оила ва фарзандлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратган, 1 қиз ва 3 ўғилни оқ ювиб, оқ тараб вояга етказган. Бугунги кунда 12 нафар набиранинг севимли бувижониси бўлган Д.Қурбонова қилган буюк хизматлари ва эзгу ишлари нашидасини суриб келмоқда.
Тадбир сўнггида Д.Қурбонова сўз олиб, кеча ташкилотчиларига ўз миннатдорлигини изҳор этди.
Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти суди