ЯНГИ САЙЛОВ КОДЕКСИ ТАРҒИБОТИГА БАҒИШЛАНДИ
Наманган муҳандислик-қурилиш институтида талабалар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раиси Абдураҳмон Сафоев иштирок этиб, “Ўзбекистон Республикасининг ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ҳамда “Ёшларда сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари” мавзуларида маъруза қилди.
Нотиқ ўз чиқишида мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, ёшларни ишга жойлаштириш ва уларнинг бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш, ватанпарварлик, фуқаролик туйғуси, ҳаётга бўлган қатъий ишонч, уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, иқтидорли ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди.
Яқинда бўлиб ўтадиган сайловларда ёшларнинг ўз конституцион ҳуқуқларидан фойдаланиши масалаларида сўз юритди ҳамда уларни қизиқтирган барча саволларга жавоб қайтарди.
Фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилояти суди