September 25, 2019

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Беруний туман давлат солиқ инспекциясида Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий суди раиси в.в.б. Г.Зарипова ва Беруний туманлараро иқтисодий суди раиси Б.Ктайбековлар томонидан инспекция ходимлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 июль кунги кичик бизнес ва тадбиркорликни янада такомиллаштириш масалаларига оид видеоселекторда белгилаб берилган вазифалар, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодекси ва Солиқ кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида маълумотлар берилди..

Тадбирда тадбиркорлар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб қайтарилди.

Давлат органлари тадбиркорга яқин кўмакдош бўлиши, уларнинг муаммоларини аниқлаб, бартараф этиш чораларини кўриши лозимлиги таъкидланди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий суди