November 26, 2019

ТЕМУРБЕКЛАР МАКТАБИДА УЧРАШУВ

Хоразм вилоят иқтисодий судлари ташаббуслигида Урганч - Темурбеклар мактаби ҳарбий академик лицейида учрашув бўлиб ўтди.

Унда Хоразм вилоят ва туманлараро иқтисодий суди судьялари ва ўқувчилар иштирок этди.

Тадбирда Хоразм вилоят иқтисодий суди судьяси М.Бобоназаров сўзга чиқиб, “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳақида нималарни биласиз?” деган савол билан мурожаат қилди ҳамда ушбу мавзу атрофида йиғилганларга маълумот берди.

Учрашувда Урганч туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Қазақов ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти, билимларини ва масъулиятини ошириб бориш ва республика суд тизими ҳақида фикр юритди.

Шовот туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Джамолов ўқувчиларга мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Судьялар олий мактаби, судьялик лавозимларига захирага кириш ва судьялик лавозимига биринчи марта тайинланадиган номзодларни танлаш тартиби ҳақида тушунча бериб ўтди.

Тадбирда ўқувчилар  ўзларини қизиқтирган саволлар билан судьяларга мурожаат қилишди ва уларга тегишли жавоб олишди.

  Хоразм вилояти иқтисодий суди