САВОЛ - ЖАВОБ

❓ САВОЛ: Университетда 4-курс талабасиман, ҳамда шу йил мактабга ҳам ишлаш учун 8 соат дарс соати олдим. Мактабда ўзимни соҳам бўйича дарс бераман. Мени иш ҳақим қандай ҳисобланади?

❗️ ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида низом”нинг 8-бандига мувофиқ олий таълим муассасасининг 4-курсида ўқиётган шахслар мактабларда педагоглик фаолиятини амалга оширишлари мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари ойлик иш ҳақи белгиланади.

Жураев Достон
Мурожаатлар билан ишлаш
бошқармаси катта консультанти