СУДЬЯЛАР ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ЁШЛАРГА ЎРНАК ВА НАМУНА БЎЛИШМОҚДА
Давлатимиз рахбари Шавкат Мирзиёевнинг “Конституция ва қонун устуворлиги – ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятининг энг муҳим мезонидир” номли маърузаларида “Конституциямизни эҳтиром билан улуғлашимиз, ҳар томонлама ўрганишимиз, унга изчил амал қилишимиз, асосий қонунимизда мужассам бўлган аждодларимизнинг буюк мероси ва умуминсоний қадриятларни ёшларимиз қалбига сингдиришимиз зарур”лиги такидланган бўлиб, ушбу вазифаларини амалга ошириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни етук кадр бўлиб етишиши учун фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро суди раиси И.Джураев томонидан Бухоро вилояти юридик коллежининг 3-босқич ўқувчилари иштирокида дарс машғулоти ўтказилди.
Дарс машғулоти давомида коллеж талабаларига Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиш тарихи, бугунги кунга қадар бош қомусга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга бир-бирма тўхталиб ўтилди ҳамда Президентимизнинг 2019 йилнинг 7 декабрдаги маърузаси мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Бундан ташқари талаба ёшларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги билимларини янада ошириш мақсадида охирги йилларда мамлакатимизда амалга оширилган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, жумладан, суд ҳокимиятининг ягона олий органи — Ўзбекистон Республикаси Олий судини ташкил этилиши, судларнинг ихтисослашиши, янги судларнинг жорий этилиши, Судьялар олий кенгашининг ташкил этилиши, судьяларни танлаш ва лавозимларига тайинлаш тартиби, судьяларнинг ёш сензи ва ҳуқуқий мақомлари, судьялар учун жорий этилган махсус кийимлари, судларда жорий етилган электрон ахборот тизимлари ва бугунги кунда судлар фаолиятидаги янгиликлар ҳақида тўхталди.
Дарс машғулоти савол-жавоб тазида ўтказилиб, ўқувчилар ўзиларни қизиқтарган саволларига тегишли жавоблар олишди.
Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро суди