September 26, 2019

СУД РАИСИ МАКТАБГА БОРДИ

Жиноят ишлари бўйича Қамаши туман суди раиси Фаёза Қамбарова тумандаги “Баландчайла” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 40-сонли умумтаълим мактабига борди. Негаки, кейинги пайтда ушбу мактаб ўқувчилари томонидан оғир турдаги жиноятлар содир этилгани ташвишли ҳолат сифатида қаралаётган эди.

Суд раиси мактабдаги 11-синф ўқувчилари билан учрашди. Учрашувга тарбияси оғир ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам таклиф этилди.

Дарс соатида қасддан одам ўлдириш ва қасддан баданга оғир шикаст етказиш жиноятлари, уларнинг оқибатлари мавзусида сўз борди.

Тарбиявий дарсдан сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖК 97-моддаси (қотиллик)1-қисми билан судланган шу мактаб ўқувчиси Ж.Шербўтаевга нисбатан чиқарилган суднинг хусусий ажрими муҳокама қилинди.

Ўқувчилар ва ота-оналар суд раиси сабоқларидан тегишли хулосага эга бўлдилар.

  

Йигитали Шомуродов, Жиноят ишлари бўйича Қамаши туман суди девонхона мудири