САВОЛ - ЖАВОБ

Савол: Алимент белгилашда кимларга имтиёзлар берилади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 105-моддасининг биринчи қисмига кўра, алимент тўлаётган ота-онанинг бошқа вояга етмаган болалари бўлиб, ундан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундирилганда ўша болалар алимент олаётган болаларга нисбатан моддий жиҳатдан камроқ таъминланиб қоладиган бўлса, шунингдек алимент тўлаётган ота (она) ногирон бўлиб, моддий жиҳатдан қийналиб келаётган бўлса ёки алимент олаётган шахс мустақил даромадга эга бўлган тақдирда, алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкин.

Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, алимент тўловчи шахснинг биринчи оиласидан бир нафар боласи бор, иккин оиласидан икки нафар оиласи бор. Биринчи оиласидан бўлган боласиги ойлик даромадининг ¼ қисми миқдорида алимент тўлайди. Бу иккита боласи учун алимент тўлайдиган бўлса, ойлик даромадининг 1/3 қисми миқдорида, жами уч нафар боласи учун 7/12 қисм миқдорида алимент тўлашига тўғри келади. Лекин Оила кодексининг 99-моддаси талаби бўйича 3 та бола учун ½ қисм миқдорида алимент тўлаш керак ҳисобланади. Шунда суд алимент тўловчи шахснинг биринчи оиласидан боласи учун тўланадиган алимент миқдорини камайтириб, 1/6 қисм қилиб белгилаши мумкин бўлади.