October 11, 2019

“ЁШЛАР МАРКАЗИ”ДА ТАДБИР

 Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги “Ёшлар маркази”да тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ечишга ёрдамлашиш, тадбиркорлик фаолиятига тўсиқ бўлаётган ёки тўсиқ бўлиши мумкин бўлган ҳолатларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судининг раиси вазифасини бажарувчи Б.Ҳайдаров, Қўштепа туман маъмурий суди раиси Қ.Абдуллаев, Марғилон туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Бойназаров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Қўштепа туманидаги тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири А.Усмонов ва туман Халқ қабулхонаси масъул ходимлари тадбиркорлик субъектлари вакиллари саволларига жавоб қайтарди.

Сайёр қабулда иштирок этган масъуллар иштирокчиларга тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида тушунчалар беришди.

Шундан сўнг, барча судлар судьялари томонидан фуқаролар ҳамда тадбиркорлар мурожаатлари юзасидан алоҳида қабул ташкил этилиб, уларнинг мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилиб, мутасадди идоралар билан биргаликда муаммолар ечими юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

 

Х.Мухторалиев,

Марғилон туманлараро иқтисодий судининг девонхона мудири